Сиёсат

Путин ва Ким Чен Ин қачон ва қаерда учрашиши маълум бўлди

© Агентство Порт Амур / Фотобанкка ўтишСеверокорейский лидер Ким Чен Ир в Приамурье
Северокорейский лидер Ким Чен Ир в Приамурье - Sputnik Ўзбекистон
КХДР етакчиси Россия ҳудудига 24 апрел чоршанба куни зирҳланган поездда 230 кишидан иборат делегация билан бирга кириб келади.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 25 апрел куни Узоқ Шарқ Федерал университетида (УШФУ) учрашади, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Северную Корею - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Шимолий Корея етакчиси Россияга ташриф буюради

Хабарда айтилишига кўра, КХДР етакчиси Россия ҳудудига 24 апрел чоршанба куни зирҳланган поездда кириб келади. У билан бирга 230 кишидан иборат делегация ҳам Россияга ташриф буюради. Ким Чен Ин УШФУ кампусидаги люкс хоналардан бирида жойлашади.

Пайшанба куни икки давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Шундан сўнг Владимир Путин Пекинга “Белбоғ ва йўл” ташаббусида иштирок этиш учун йўл олади.

Ким Чен Ин эса Владивостокда қолиб, у ернинг диққатга эътибор жойларини томоша қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчисининг отаси Ким Чен Ир ҳам 2002 йилда Владивостокка зирҳланган поездда ташриф буюрган ва шаҳарни томоша қилган эди.

© Sputnik / Анна Огородник / Фотобанкка ўтишШимолий Корея етакчисининг зирҳланган поезди
Путин ва Ким Чен Ин қачон ва қаерда учрашиши маълум бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея етакчисининг зирҳланган поезди

Душанба куни Корея Марказий телеграф агентлиги Ким Чен Ын яқин орақда Россияга ташриф буюришини хабар қилган эди. Лекин  ахборот агентлиги ташрифнинг аниқ санасини келтириб ўтмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала