Шри-Ланкада терактлардан сўнг 40 киши қўлга олинди – ОАВ

© REUTERS / Dinuka LiyanawatteШри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка
Шри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 310 киши ҳалок бўлди, 480 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Шри-Ланка полицияси қатор портлашлардан сўнг 40 кишини қўлга олди. РИА Новости News 1st телеканалига асосан хабар қилди.

Борис Волхонский - Sputnik Ўзбекистон
Шри-Ланкадаги терактлар орқасида ким турибди – эксперт фикри

Барча гумонланувчилар жиноят қидирув департаментида ушланиб турилибди.

21 апрел куни Шри-Ланкада католиклар Пасха байрам маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва отелларда, еттинчи оролнинг ғарбида, саккизинчи Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Маҳаллий ОАВларга қараганда, терактларни ҳудкуш-террорчилар томонидан содир этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 310 киши ҳалок бўлди, 480 киши жароҳатланди.

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

Мамлакат ҳукумати 23 апрел куни мотам куни эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0