Аналитика

Эксперт Тошкент кўчаларини мунтазам сув босиши юзасидан ўз фикрини айтди

© Foto : Из личного архива Ирины ГенцлерИрина Генцлер
Ирина Генцлер  - Sputnik Ўзбекистон
“Шаҳар иқтисодиёти институти” фондининг “Шаҳар хўжалиги” йўналиши директори Ирина Генцлер Тошкент шаҳар кўчаларини навбатдаги сув босгани ҳолатига изоҳ берди.

Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳрида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг ёмғир суви канализацияси сувнинг катта оқимини бартараф эта олмаяпти.

Экспертнинг фикрига кўра, бунга сабаб вақт ўтиши билан иқлимнинг ўзгариши ва илгари сув босмаган ҳудудларда эндиликда кўп ёғингарчилик ёғишидир.

Автобус-ковчег: общественный транспорт Ташкента против дождя - видео - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Тошкентда автобуслар сувга тўлиши видеога олинди

“Шаҳар инфратузилмаси – бу комплекс ёндашиш, модернизация ва йирик инвестицияларни талаб қилувчи жуда мураккаб мавзу. Лекин Ўзбекистон ҳукумати бу масалани фаол равишда ҳал этмоқда – мамлакатда Урбанизация агентлиги ташкил этилган, халқаро ташкилотлар ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашмоқда. Мамлакатда жуда муҳим ҳужжат – Ўзбекистон урбанизация стратегияси устида улкан иш олиб борилмоқда. Бу ҳужжатда шаҳар муҳити сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган кўплаб масалалар акс эттирилади”, - деди Генцлер.

Ўзбекистонда сўнгги ҳафтада кучли ёғингарчилик юз берди. Шу туфайли мамлакатнинг қатор ҳудудларида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар кузатилди. Бугун, 24 апрель куни ёққан кучли ёмғир оқибатида Тошкент шаҳри сувга ғарқ бўлди. Интернет фойдаланувчилари тошқинлар оқибатларини суратга олиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштиришди.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини қуйида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт объяснила, почему Ташкент регулярно затапливает
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала