Россия Ўзбекистонда сунъий ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуради

© Sputnik / Дильшода Рахматова"Узбекнефтегаз" реализует крупный инвестиционный проект "Uzbekistan GTL"
Узбекнефтегаз реализует крупный инвестиционный проект Uzbekistan GTL - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ўзбекистон жанубида умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган сунъий ёнилғи ишлаб чиқриш (GTL) заводи қуриш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Россия экспорт маркази Ўзбекистонда 600 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди  марказининг Ўзбекистондаги вакили Дмитрий Прохоренко Тошкентда бўлиб ўтаётган Expo-Russian Uzbekistan-2019 кўргазмасида.

“Биз ҳозир 600 миллион долларлик лойиҳаларни кўриб чиқмоқдамиз. Бу лойиҳалар шу йил таклиф этилган янги ташаббуслар”, - деди Прохоренко кўргазмада.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Россия иштирокида Тошкентда металлургия заводи, Ўзбекистон жанубида умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган сунъий ёнилғи ишлаб чиқриш GTL заводи қуриш режалаштирилган.

Оборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёдаги GTL заводига улкан ўлчамли ускуналар олиб келинмоқда

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда бошланган Expo-Russian Uzbekistan-2019 кўргазмаси Россиянинг ОАО "Зарубеж-Экспо", Россия Экспорт маркази, Халқаро тинчлик фондлари ассоциацияси ва Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси иштирокида ташкил этилган.

Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Россия томонидан Ўзбекистон иқтисодига киритилган сармоялар 9 миллиард доллар атрофида. Икки мамлакат орасида савдо айланмаси 6 миллиард долларга яқин.

Янгиликлар лентаси
0