Сиёсатшунос: Путин ва Ким Чен Ин музокаралари – АҚШ учун ёқимсиз сюрприз

© Sputnik / Владимир ТрефиловДмитрий Журавлев
Дмитрий Журавлев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос Дмитрий Журавлёв Россия-Корея музокаралари турли мамлакатлар учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз юритди.

ОАВ хабарларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралари 25 апрель куни Владивостокда Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтади.

“Шубҳасиз, музокаралар жиддий бўлади, чунки бу Шимолий Кореянинг ўзига хос хусусияти - агар олдиндан қарор тайёрланмаган бўлса, унинг раҳбари бирор жойга бормайди”, - деди Дмитрий Журавлёв Sputnik радио эфирида. – Ўйлашимча, албатта, бу музокаралар факти АҚШ учун – маълум маънода ёқимсиз сюрприз. (АҚШ президенти Дональд) Трамп Шимолий Кореяни “жиловлаш” учун кўп куч сарфлади, Шимолий Корея эса Россия билан музокараларни бошламоқда”.

Шу билан бирга, у Хитой Россия-Корея муносабатлари илиқлашига “бардош беришини” таъкидлади. Чунки Шимолий Корея Хитойнинг стратегик ҳамкорларидан бири эмас. Жанубий Корея учун Ким Чен Иннинг Россияга ташрифини зарба деб аташ мумкин, деди сиёсатшунос.

Сиёсатшуноснинг тўлиқ фикрини рус тилида қуйидаги радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Журавлев: переговоры Ким Чен Ына в России будут серьезными
Янгиликлар лентаси
0