Дунёда

Тожикистонлик амалдор туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун ишдан бўшатилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваГостей встречали по узбекским обычаям: кормили вкусно и правильно
Гостей встречали по узбекским обычаям: кормили вкусно и правильно - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этди.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси хабар қилди.

Свадебный кортеж. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жуда узун: тожикистонлик куёв нима учун жаримага тортилди

“Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов 20 март куни ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этди. Меҳмонлар учун иккита зиёфат ташкил қилинди”, - дейилган хабарда.  

Таваллуд кунда меҳмон сифатида солиқ хизмати, харбий комиссариат вакиллари ҳамда бошқа амалдорлар қатнашган.

Панжикент шаҳри мэри прокурор кўрсатмасига асосан Аҳмадулло Иброҳимовни ишдан бўшатган.

Тожикистонда 2007 йилда “Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” қонун кучга кирганди. Қонунда назарда тутилган юқори жарималарга қарамасдан кўплаб фуқаролар дабдабали тадбирларни ўтказишни давом этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала