Тошкентда улкан дарахт қулаб, еттита машинани пачоқлади

© ДаракчиОгромные деревья повалило в Ташкенте
Огромные деревья повалило в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кучли ёмғир ва унинг оқибатлари акс этган суратлар ва видеолар тарқалишда давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кучли ёмғир ва унинг оқибатлари акс этган суратлар ва видеолар тарқалишда давом этмоқда.

© ДаракчиОгромные деревья повалило в Ташкенте
Тошкентда улкан дарахт қулаб, еттита машинани пачоқлади - Sputnik Ўзбекистон
Огромные деревья повалило в Ташкенте

Фойдаланувчилар Тошкентда кузатилган кучли ёмғир сабаб марказий кўчалардан бирида ҳаракатланаётган автомобиллар устига дарахт ағдарилиши акс этган суратлар билан ўртоқлашди.

Ана шундай ҳолатлардан бири Халқаро Вестминстер университети ёнида суратга олинган.

© ДаракчиОгромные деревья повалило в Ташкенте
Тошкентда улкан дарахт қулаб, еттита машинани пачоқлади - Sputnik Ўзбекистон
Огромные деревья повалило в Ташкенте

Кучли ёмғир натижасида дарахт илдизидан қўпарилиб, машиналар устига қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга қараганда, еттитага яқин машина абгор ҳолатга келган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентни яна сув босди. Шаҳар аҳолиси ҳаттоки йўлкалардан ўтишнинг иложи йўқ эканлиги айтиб, ўз норозиликларини баён қилишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, сув тошқинларининг сабабларидан бири бу дренаж тизимларига ташланган чиқиндилардир.

Сув тошқинларини бартараф этиш учун махсус Штаб ташкил қилинди

Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ ҳудудида ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Янгиликлар лентаси
0