Дунёда

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифининг биринчи кунида Си Цзиньпин билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун эрталаб Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Учрашувда Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” форумига ташрифи билан қутлаб, Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолатини юксак қадрлашини таъкидлади.

"Ҳурматли Президент, Сиз биринчи форумда ҳам иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Шу маънода, Сизни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида қабул қиламиз. Ўзбекистоннинг форумга эътибори ва ундаги иштироки мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожидан далолат беради. Икки томонлама кўплаб келишувларга эришилган ва улар изчил амалга оширилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг истиқболи порлоқ", - деди Си Цзиньпин.

Шавкат Мирзиёев ўз навбатида Си Цзиньпинни ва мамлакат халқини яқинлашиб келаётган муҳим сана – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги билан муборакбод этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР

Шунингдек, Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унинг кенг кўламда амалга оширилишига амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР

Эслатиб ўтамиз, Хитой – Ўзбекистоннинг ҳар томонлама стратегик шериги ва энг йирик савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикларидан бири. Ўзаро товар айирбошлаш изчил ўсмоқда. Ўтган йил якунларига кўра унинг ҳажми 6,4 миллиард доллардан, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 50 фоизга ошган.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала