Жамият

Боғча ва мактаблар фаолиятини текшириш тартибига доир қарор тасдиқланди

Текширишдан 10 кун олдин таркибида боғча ва мактаб бўлган давлат органлари ёзма хабардор қилинади.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шавкат Мирзиёев прибыл в Индию - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда ҳинд тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади

Низомга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларида (боғча) ва умумтаълим муассасаларида (мактаб) қуйидаги давлат органлари текширишни амалга оширади:

- Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;

- Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

- санитария-эпидемология назорати марказлари;

- бандликка кўмаклашиш органлари;

- фавқулодда вазиятлар органлари;

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари.

Текширувлар муддати 10 кундан ошмаслиги лозим.

Текширишдан 10 кун олдин таркибида боғча ва мактаб бўлган давлат органлари ёзма хабардор қилинади. Мазкур органлар бир кунда боғчаларга ва мактабларга текшириш ҳақида хабар беради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала