Даҳшатли фожиа ва буюк бирлашиш: Тошкент зилзиласининг 53 йиллиги

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишУжасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения
Ужасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қутурган туя устида етти ой" — 1966 йил 26 апрелда содир бўлган мудҳиш ҳодисани тошкентликлар айнан шундай номлайдилар.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. 1966 йил 26 апрель куни Марказий Осиёдаги энг кучли ер қимирлаши содир бўлди. Бугун бутун Ўзбекистон 53 йил олдин содир бўлган фожиани ёдга олади.

© Sputnik / Б. Сбитнев / Медиабанкка ўтишУжасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения
Даҳшатли фожиа ва буюк бирлашиш: Тошкент зилзиласининг 53 йиллиги - Sputnik Ўзбекистон
Ужасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения

Рихтер шкаласи бўйича 5,2 баллни ташкил қилган ер қимирлаши маркази ер сатҳига бирмунча яқин (3-8 км) жойлашганлиги туфайли ер устида 8-9 балли ер қимирлашига олиб келди. Унинг оқибатида Тошкент марказидага 10 кв километр ҳудудга жиддий зарар етди. Шаҳар чеккаларида эса ер қимирлаши кучи 6 баллни ташкил қилди. Ер қимирлаши 10-12 секунд давом этди.

Табиий офат натижасида, 300 мингга яқин киши бошпанасиз қолди. Юзлаб шаҳарликлар бир неча ой давомида ҳарбийлар палаткаларида яшади, мактаб, болалар боғчалари, кутубхоналар ҳам худди шундай тартибда иш олиб борди. Ўша кунларда "титрасак ҳам, таслим бўлмаймиз" кўпчиликнинг шиорига айланган эди.

© Sputnik / Ю. Иванов / Медиабанкка ўтишУжасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения
Даҳшатли фожиа ва буюк бирлашиш: Тошкент зилзиласининг 53 йиллиги - Sputnik Ўзбекистон
Ужасная трагедия и великое объединение: годовщина ташкентского землетрясения

"Қутурган туя устида етти ой" — 1966 йилнинг баҳор-ёз мавсумида содир бўлган мудҳиш ҳодисани тошкентликлар айнан шундай номлайдилар.

Тошкентликлар ўша вақтда мисли кўрилмаган мардлик ва жасорат кўрсатишди.

Зилзила - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент зилзиласи оқибатлари

Ушбу табиий офат совет халқининг ҳамдардлик ва дўстлик рамзига айланди. Ер қимирлашидан кейин совет иттифоқининг барча республикаларидан қурилш техникаси, дори-дармон, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган поездлар кела бошлади.1966 йилнинг қиш мавсумига келиб, бошпанасиз қолган кишилар турар жой билан таъминланди, 3 йил ичида 1 миллион квадрат метр турар жойлар барпо қилинди, шаҳар ўзини тўлиқ тиклаб олиши учун эса 10 йил вақт кетди.

Тошкент зилзиласи архитектура ва кинематограф оламида абадий муҳрланди.

1970 йил 20 майда шаҳар марказида ҳайкалтарош Дмитрий Рябичев иши бўлган “Жасорат” ҳайкали очилди. Ҳар йили у ерда гуллар қўйиш маросими бўлиб ўтади. 

Янгиликлар лентаси
0