Зеленский дам олиш учун Туркияга жўнаб кетди

© AP Photo/Vadim GhirdaВладимир Зеленский с супругой Еленой
Владимир Зеленский с супругой Еленой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский Туркияга кетгани маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Украина президенти сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский Facebook ўзининг саҳифасида Туркияга кетиши ҳақида маълум қилди.

Второй тур выборов президента Украины - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Зеленский ҳақида: шахсий ҳаёти, мол-мулки ва сайлов олди ваъдалари

Зеленский ўз постида тўрт ой давомида дам олиш кунлари бўлмагани, ниҳоят оиласи билан ҳордиқ учун вақт топилганини ёзган.

Бироқ Зеленский учун бундай “таътил” атиги икки кун бўлади, ундан кейин у Украинага қайтади.

“Очиқ бўлишга келишгандик. Туркияга кетмоқдамиз. Болаларни ҳар йили ўтказиладиган фестивалга олиб бормоқдаман. <...> Ҳаммага илиқлик, соғлиқ ва яхши ҳордиқ тилайман”, - деб ёзган Зеленский.

Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.

Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.

Марказий сайлов қўмитаси ҳам, сайлов давомида ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини хабар қилди. 

Марказий сайлов қўмитаси 1 майга қадар Украинада президент сайлови натижаларини расман белгилаши ва 3 кун ичида уларни оммага эълон қилиши керак. Демак, Зеленскийнинг инаугурация маросими 3 июнга қадар бўлиб ўтиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0