Рамзан Қодиров насронийларни Пасха билан табриклади

© Sputnik / Алексей НикольскийРамзан Кадыров
Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рамзан Қодиров православ насронийларни Пасха билан табриклар экан, Чеченистонда турли дин вакиллари дўстона яшаётганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров православ христианларни Пасха байрами билан табриклади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

“Бугун православ насронийлар энг катта диний байрамлардан бирини нишонламоқда... Ушбу кун мен барча православларни чин юракдан Пасха байрами билан табриклайман! Уларга мусаффо осмон, оилавий бахт ва барча эзгу ишларида муваффақият тилайман”, - деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.  

Қодиров айтишига қараганда, Чеченистонда қадим замонлардан буён турли миллат ва дин вакиллари тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Насронийлар учун барча эркинликлар ва шароитлар яратилган. Республикада катта ва кичик черковлар ва ибодатхоналар муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров: ҳақиқатни гапирганим учун ўзим қолиб отларим ҳам санкцияга тушди

“Биз, миллатлар ва динлар аро тинчликни ва ҳамжиҳатликни сақлаш учун қўлимиздан келган барча ишларни қилмоқдамиз. Қабул қилинган чоралар Чеченистонда мусулмонлар ва насронийлар орасида дўстона ва ака-укачилик муносабатларини сақлаб қолишга ва ривожлантиришга имкон бермоқда”, - деб қўшимча қилди Республика раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистонда 1,5 миллионга яқин аҳоли яшайди. Уларнинг 95 % чечен миллатига мансуб, 2 % - руслар. Қолган миллатлар орасида кумиклар (1%) аварлар (0,4%) ва ногайлар (0,3%) бор. Бугунги кунда Чеченистонга 10га яқин черковлар ва ибодатхоналар фаолият юритмоқда. Ушбу черковларнинг аксарияти Чеченистон ҳукумати кўмагида барпо этилган ёки қайта тикланган. 

Янгиликлар лентаси
0