Саратов вилоятида ўзбекистонликлар автомобили аварияга учради

© saratov24ДТП в Саратовской ообласти
ДТП в Саратовской ообласти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомобил ичида бщлган 7 кишининг барчаси омон қолган. Бир кишининг қўли синиб, елкаси шикастланган.

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. "Саратов - Тамбов" катта йўлида ичида 7 нафар ўзбекистонлик бўлган Lada Largus автомобили ағдарилиб кетди, деб хабар қилмоқда Saratov24 нашри.

Воқеа кеча 27 апрель куни, "Саратов - Тамбов" йўлининг Ртищев туманидан ўтган қисмида, туман марказидан 45 км узоқликда содир бўлган.  

Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus автомобили ЙТҲга учраган. Авария содир бўлганда автомобил ичида 7  киши бўлган. Уларнинг барчаси тирик қолган. Фақат бир киши қўли синган ва елкаси шикастланган.

© saratov24ДТП в Саратовской ообласти
Саратов вилоятида ўзбекистонликлар автомобили аварияга учради - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Саратовской ообласти

Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари жароҳатланганларга тезкор ёрдам кўрсатган. Жароҳат олган фуқаро Ртищев туман касалхонасига олиб борилган. Қолган олти киши тиббий ёрдамдан воз кечган.  

Дастлабки хабарларга кўра, ЙТҲда автомобил ҳайдовчисининг ўзи айбдор.У бошқарувни эплай олмаган. Натижада автомобил йўл четидаги чуқурликка қулаб тушиб, ағдарилиб кетган.

© saratov24ДТП в Саратовской ообласти
Саратов вилоятида ўзбекистонликлар автомобили аварияга учради - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Саратовской ообласти
Янгиликлар лентаси
0