Шаҳрам Ғиёсов Тейлор устидан иродали ғалаба қозонди

© Пресс-служба Национального олимпийского комитета РУзУзбекский боксер Шахрам Гиясов
Узбекский боксер Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бошида бир иккита кучли зарбалар ўтказиб юборган Шаҳрам Ғиёсов жангни очколар эвазига ютиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда ўзининг саккизинчи жангини Америкалик боксчи Эммануэл Тейлорга қарши ўтказди.

Шаҳрам учун ушбу жанг ҳақиқий синов ва фойдали тажриба бўлди десак адашмаймиз. 10 раундга мўлжалланган жангинг биринчи раунди бошида Шаҳрам, кўп куч сарфлаб рақибига сериялаи зарбалар берди. Тейлор эса, асоссан ҳимояда туриб, фурсатни пойлаб туриб чап қўли билан ўрта кучли оперкот зарбаси берди. Шаҳрам ўшанда бироз мувозанатини йўқотсада, оёқда туриб қолди. Кейин бир амаллаб раунд якунигача чидаб берди. Ана шундай вазият 4 раундда ҳам такрорланди, лекин мукаммал жисмоний тайёргарлик бу сафар ҳам Шаҳрамни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Эммануэль Тейлор 28 ёш, профессионал рингда анча тажрибали боксчи. У шу кунга қадар 20та жанг ўтказиб улардан 14тасини ғалаба ва 6тасини мағлубият билан якунлаган. Тейлор жуда ақлли ва мулоҳазали боксчи ҳисобланади. У рингда дастлаб рақибнинг кучсиз томонларини ўрганади ва кейин аниқ зарбалар беради. Сўнгги мағлубиятидан кейн 2 йил танаффус олган Тейлор ушбу жангда ўзининг нимага қодир эканлигини кўрсатди.

Жанг якунида учта ҳакам бир овозда ғалабани Шаҳрамга беришди. Очколар бўйича Шаҳрамнинг ғалабаси 99-91, 99-91, 97-93 рақамлар билан ифодаланди.

Шундай қилиб Шаҳрам Ғиёсов енгил вазнда WBA ҳалқаро чемпиони унвонини қўлга киритди. Бу профессионал рингда унинг 8 ғалабаси бўлди. Эслатиб ўтамиз, олдинги жангларнинг 6 тасини Шаҳрам муддатидан олдин ғалаба билан якунланган.

Янгиликлар лентаси
0