“Ислом давлати” раҳбари сўнгги беш йил ичида биринчи марта кўриниш берди - видео

© AFPЛидер Исламского государства (ИГ, запрещена в РФ) Абу Бакра аль-Багдади
Лидер Исламского государства (ИГ, запрещена в РФ) Абу Бакра аль-Багдади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Ислом давлати” раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Охирги беш йил ичида биринчи марта “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Рейтер агентлигига асосан хабар қилди.

Демонстранты с флагом ИГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Ислом давлати” қаерда қайта тикланиши мумкинлиги маълум қилинди

Al-Araby al-Jadeed газетаси март ойи якунида Ироқ хавфсизлик органларига асосан Ал-Бағдодий соқолини бошқа ранга бўягани, анча семиргани ва Суриядан Ироққа қочишга уринаётгани ҳақида хабар берганди.

Видео реолик қачон ва қаерда олинган айтилмаган.

Ал-Бағдодийга ўхшаган киши, у пастки қисми қизғиш рангга бўяган соқол қўйган. Бошқа видео иштирокчилари билан суҳбат чоғида у “ИД”нинг назоратида қолган сўнгги ҳудуд - Суриянинг Багуз шаҳри мағлубиятга учраганини тан олади.

АҚШ иттифоқ кучлари Багуз устидан бир ой олдин назорат ўрнатилганини расман эълон қилганди.   

Сўнгги йилларда Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида бир неча марта хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган эди.

2018 йил август ойида al-Sumaria телеканали Ироқ разведкасидаги манбага асосланиб, Ал-Бағдодий оғир жароҳат олгандан сўнг фалаж бўлиб қолган ва террорчилик уюшмани бошқармаётгани ҳақида хабар берганди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0