Тошкентда 9 майга бағишлаб ретро-автомобиллар марафони ўтказилади

© SputnikАвтомобиль STANDART на выставке ретро автомобилей в Ташкенте
Автомобиль STANDART  на выставке ретро автомобилей в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ретро.уз клуби билан ташкил этилаётган марафон сабаб, 5 май куни 11.00дан 13.00га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранпорт воситалари учун ҳаракат чекланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 5-май якшанба куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилади, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.

Тошкентда бўлиб ўтган ретро-автомобиллар кўргазмаси, Чайка автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ретро-автомобиллар кўргазмаси очилди

Автомарафон - 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинмоқда.

Ретро.уз клуби билан ташкил этилаётган марафон сабаб, 5 май куни 11.00дан 13.00га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранпорт воситалари учун ҳаракат чекланиши мумкин.

Автомарафон соат 11.00да Қуролли кучлар академиясининг биринчи назорат ўтиш жойи (собиқ Пушкин майдонидан) бошланиб, Кичик Халқа йўли орқали Бунёдкор ва ундан кейин Алишер Навоий шох кўчалари бўйлаб амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0