Дунёда

Шимолий Корея яқин масофага мўлжалланган ракеталарни синовдан ўтказди

© REUTERS / KCNAКНДР запустила ракеты малой дальности
КНДР запустила ракеты малой дальности - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жанубий кореялик ҳарбийлар КХДР яқин масофа ракеталари синовдан ўтказгани ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. КХДР қисқа масофага учадиган ракеталарни синовдан ўтказди, бу ҳақда РИА Новости Киодо агентлигига асосан хабар қилди.

Шимолий Корея етакчисининг зирҳли поезди. - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Ким Чен Ин - сирли ва сертабассум одам

Жанубий кореялик ҳарбийларининг маълумотига кўра, шанба куни КХДР ракеталар Вонсан шаҳридан Япон денгиз томонига йўлланган ва 70 километрдан 200 километргача масофани босиб ўтган.

Ўз навбатида, Япония ҳукумати ўзининг иқтисодий ҳудудидан ҳеч қандай баллистик ракеталар учишини қайд этмади.

Пентагон вакили ракеталар учириш фактини тасдиқлай олмаслиги ва бу хабарлар текширишини маълум қилди.

Кейинчалик АҚШ матбуот котиби Сара Сандерс Оқ уй “Шимолий Корея ҳаракатлари”дан хабардор экани ва вазиятни кузатиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Жанубий Корея президенти администрацияси хавфсизлик хизматининг юқори амалдорлар иштирокида тезкор йиғилишни ташкил қилди.   

Икки ҳафта олдин 17 апрел куни КХДР янги тактик бошқариладиган ракеталарни синовдан ўтказганди.

“Янги қурол” синов жараёнида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қатнашган.

Янгиликлар лентаси
0