Мадуро ҳарбийларни АҚШ ҳужумига тайёр туришга чақирди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишАкция в поддержку президента Венесуэлы Н. Мадуро
Акция в поддержку президента Венесуэлы Н. Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳарбийларни АҚШ ҳужум қилган тақдирда мамлакатни ҳимоя қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳарбийларни АҚШ ҳужум қилган тақдирда мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Беспорядки и попытка госпереворота в Венесуэле - Sputnik Ўзбекистон
Венесуэладаги тўқнашувлар - видео

“Агар Шимолий Америка империяси қачондир шу ерга, муқаддас ерга ҳужум қилса, ҳарбийлар қўлларида қурол билан мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр туриши керак”, - деб таъкидлади Мадуро.

Куни кеча АҚШ ҳукуматига Венесуэлада юқори лавозимдаги ҳарбий ёрдами бериши ҳақида ОАВларнинг хабарлари пайдо бўлганди.

Биринчи давлат тўнтаришга уриниш

Январь ойида Венесуэлада мамлакат президенти Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари бошланади.

Миллий ассамблея етакчиси Хуан Гуаидо ўзини вақтинча президент деб эълон қилганди.

Буни АҚШ ва айрим бошқа давлатлар қўллаб-қувватлади.

Россия, Мексика, Хитой, Туркия ва Индонезия Венесуэла етакчисини қўллаб-қувватлади.

Янгиликлар лентаси
0