Мадуро Россияга ташриф буюриши мумкин

© Администрация президента Венесуэлы / Медиабанкка ўтишНиколас Мадуро
Николас Мадуро  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Петербург халқаро иқтисодий форум 2019 йил 6-8 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўтган йили форумга 143 мамлакатдан 17 минг киши ташриф буюрган эди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Петербург халқаро иқтисодий форумда иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса сўзларига асосланиб хабар қилмоқда.

Акция в поддержку президента Венесуэлы Н. Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Мадуро ҳарбийларни АҚШ ҳужумига тайёр туришга чақирди

“Албатта, Венесуэла Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда иштирок этади. Биз ҳозирча делегациянинг аниқ таркибини билмаймиз. Умид қиламизки, президент (Мадуро – таҳр.) форумга ташриф буюради. У  Петербургга ташриф буюриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш истагида”, - дея маълум қилди вазир Венесуэланинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Петербург халқаро иқтисодий форум 2019 йил 6-8 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўтган йили форумга 143 мамлакатдан 17 минг киши ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0