Эзгулик эстафетаси: Рамазон ойида ўзбек стоматологлари бепул даволашади

CC0 / pixabay / Кабинет стоматолога
Кабинет стоматолога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Рамазон ойининг биринчи кунидан то охириги кунича барча эҳтиёжманд оилалар аъзоларига металлокерамик тишлар ва тиш протезлари мутлақо текинга қўйиб берилади", - деди стоматолог Бегзод Асадов.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Қирғизистонлик стоматолог эстафета бошлаб берди – у совға тариқасида Рамазон ойида беморларни бепул даволашга қарор қилди.

Ўзбекистонлик стоматологлар бу акцияни давом эттиришга қарор қилишди.

Видео ролик муаллифи сўзларига кўра, Рамазон ойининг биринчи кунидан то охириги кунича барча эҳтиёжманд оилалар аъзоларига металлокерамик тишлар ва тиш протезлари мутлақо текинга қўйиб берилади.

Манзил: Юнусобод 13, 64 А уй, “Доктор Шавкат Ислом клиникаси”, шифокор Асадов Бегзод Хандиёрович.

2019 йил 6 майдан муборак Рамазон ойи бошланди.

Бу ойни дунёнинг барча мўъмин-мусулмонлари ҳам ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ва тиловат билан ўтказишади. Эзгулик ва саховат ила ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистонда Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

Қарор "миллий ва диний қадриятларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юрт учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида" қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0