Тўққизинчи май кечаси Тошкентда байрам салюти отилади

© Фото: Рамиз БахтияровСалют в Ташкенте
Салют в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, пойтахт осмони узра мушакбозлик соат 21:00да Халқлар дўстлиги майдонида ёғду сочади.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган.

Участники стартовавшей Всероссийской ежегодной акции Георгиевская ленточка - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Георгий тасмалари тарқатилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

“Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, пойтахт осмони узра мушакбозлик соат 21:00да Халқлар дўстлиги майдонида  ёғду сочади.

Янгиликлар лентаси
0