Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти предков
Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти предков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни пойтахтдаги Хотира майдонига ташриф буюрди ва Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган ўзбекистонликлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати. 

Мотамсаро она ҳайкали, Тошкент - Sputnik Ўзбекистон
Эксклюзив: Илҳом Жабборов "Мотамсаро она" тимсолида кимни тасвирлаган эди?

Мотамсаро она сиймосида урушинг барча дарду ташвишлари, мудҳиш оқибатлари мужассам. Чунки эл-юрт ҳимоячиларини вояга етказган ҳам, урушнинг азоб-уқубатларини энг кўп тортган ҳам муштипар оналардир.

Шукурки, бугун мамлакатимиз тинч-осойишта. Ўғил-қизлар соғ-саломат, ота-оналарнинг кўнглида ҳаловат. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бизни шу осуда ҳаётнинг қадрига етишга, барча халқлар билан дўст ва ҳамкор бўлиб, ёруғ келажак бунёд этишга даъват қилади. 

Ушбу сана муносабати билан турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқарди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти предков
Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти предков

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0