Тошкентда Ғалаба парки барпо этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздничные мероприятия, посвященные Дню Памяти и Почестей
Праздничные мероприятия, посвященные Дню Памяти и Почестей  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу боғ ва унинг таркибида бунёд этиладиган шон-шуҳрат музейи энг гўзал ва пухта ишланган лойиҳалар асосида яратилиши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Тошкент шаҳрининг энг кўркам масканларидан бирида Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб улкан Ғалаба боғи барпо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти куни кеча ветеранлар олдида сўзлаган нутқида маълум қилган.

Адольф Гитлер - Sputnik Ўзбекистон
Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

Эслатиб ўтамиз, гиз бор, келгуси йили Ғалабанинг 75 йиллик байрами халқаро миқёсда кенг нишонланади. 

"Ҳозирги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан бирга бу қутлуғ санани муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш учун катта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Жумладан, Ўзбекистон халқининг буюк ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини акс эттирадиган, ғоят муҳим тарихий маълумотларни ўзида мужассам этган китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда. 

Айни вақтда Тошкент шаҳрининг энг кўркам масканларидан бирида ушбу шонли санага бағишлаб улкан Ғалаба боғини барпо этамиз. Бу борада лойиҳа-қурилиш ишларини бошлаб юборганимизни бугун сизларга маълум қилмоқчиман", - деди Мирзиёев ўз чиқишида. 

Ушбу боғ ва унинг таркибида бунёд этиладиган шон-шуҳрат музейи энг гўзал ва пухта ишланган лойиҳалар асосида яратилиши режалаштирилмоқда.

Муҳташам ёдгорлик мажмуасининг маъно-мазмуни, музей экспозициясини шакллантиришда фахрийлар, тарихчи олимлар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини олиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0