Назарбоев Алишер Усмоновни  “Достық” ордени билан мукофотлади

© ADG8Назарбаев наградил Алишера Усманова орденом "Достык"
Назарбаев наградил Алишера Усманова орденом Достык - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Усмонов бошқарувида бўлган “Металлинвест” компанияси Қозоғистонда 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 май – Sputnik. Қозоғистон Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев “USM Holdings” компанияси асосчиси Алишер Усмановни “Достық” ордени билан мукофотлади, деб хабар қилмоқда Акорда саҳифаси.

“Елбаси Нурсултан Назарбоев Алишер Усмоновни Россия ва Қозоғистон орасида дўстлик ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган сезиларли ҳиссаси учун І даражали “Достық” ордени билан мукофотлади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бошқарувида бўлган “Металлинвест” компанияси Қозоғистонда 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Компания Қозоғистонга қувурлар, металл прокати, швеллер, арматура, профнастил ва бошқа маҳсулотлар етказиб беради. Қозоғистоннинг Уральск, Аксай, Актобе, Атырау, Актау, Шымкент ва Тараз шаҳарларида компаниянинг базалари бор.

© ADG8Назарбаев наградил Алишера Усманова орденом "Достык"
Назарбоев Алишер Усмоновни  “Достық” ордени билан мукофотлади - Sputnik Ўзбекистон
Назарбаев наградил Алишера Усманова орденом "Достык"
Янгиликлар лентаси
0