Ҳаётини ўт ўчиришга бағишлаган инсон. Жамолиддин Ҳайитматов билан интервью

© Пресс-служба МЧСБудни узбекских пожарников
Будни узбекских пожарников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У керак бўлса жониворни қутқариш учун ҳам ёнғин ичига кириб боради ва энг ҳайратланарлиси, оловдан умуман қўрқмайди.
Ўзбекистонда "Ёш ўт ўчирувчилар" мусобақаси бўлиб ўтаётган бир вақтда Sputnik мухбири Юнусобод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими командири, 21 йиллик иш стажига эга Жамолиддин Ҳайитматов билан ушбу касб тафсилотлари ҳақида суҳбатлашди.

Ўт ўчирувчи касби ёхуд қутқарувчилар ишининг хавфли томонлари

Жамолиддин Ҳайитматовнинг айтишича, ёнғин хавфсизлиги бўлинмасига армияда хизматни ўташи биланоқ жойлашган - болаликдан инсонларни қутқаришни орзу қилган ва бу олижаноб истак уни ёнғин ўчирувчи касби сари етаклаган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖамолиддин Ҳайитматов Юнусобод туманидаги мактабларнинг бирида ёнғинни бартараф этиб, 6 нафар ўқувчи ҳаётини асраб қолгани учун “Жасорат” медали билан тақдирланган.
Ҳаётини ўт ўчиришга бағишлаган инсон. Жамолиддин Ҳайитматов билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Жамолиддин Ҳайитматов Юнусобод туманидаги мактабларнинг бирида ёнғинни бартараф этиб, 6 нафар ўқувчи ҳаётини асраб қолгани учун “Жасорат” медали билан тақдирланган.

"Ўт ўчирувчи касби эркак кишиларга хос касб бўлгани учун танлаганман. Ҳарбий хизматни ўтаётган пайтимда бу касб эгалари ҳарбийларга тенглаштирилган эди. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмасига армиядан кейин келганман", - дейди у.

Суҳбатдошимнинг айтишича, уйдагилари унинг бу истагига қарши бўлмаган, аксинча, "инсонларга фойданг тегадиган, яхши касб танлабсан", - дея оқ фотиҳа беришган.

Ўт ўчирувчи қандай ҳислатларга эга бўлиши керак, деган саволимга Жамолиддин Ҳайитматов бу касб эгалари мунтазам машқларда тобланган, яъни жисмонан бақувват, руҳий томондан ўзларини енга олган бўлишлари керак, дея жавоб беради.

"Спорт жуда катта ёрдам беради. Пухта жисмоний тайёргарликсиз яхши ёнғин ўчирувчи бўлиш қийин. Тасаввур қилинг, ёнғин рўй берганида ўзимиз билан оладиган кийим-бош, анжомларимиз оғирлиги ўртача 35-45 килограммни ташкил қилади. Сиз бу юк билан зарур ҳолатларда дейлик бешинчи қаватга катта тезликда кўтарилишингиз керак. Бундай ишларни жисмоний тайёргарликсиз амалга ошириб бўлмайди", - дея тушунтиради у.

© Пресс-служба МЧСЁнғин рўй берганида ўт ўчирувчилар эгнидаги кийим-бош, анжомлар оғирлиги ўртача 35-45 килограммни ташкил қилади. Либослар оловни қайтарувчи, иссиқ ўтказмайдиган махсус матолардан тикилади.
Ҳаётини ўт ўчиришга бағишлаган инсон. Жамолиддин Ҳайитматов билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин рўй берганида ўт ўчирувчилар эгнидаги кийим-бош, анжомлар оғирлиги ўртача 35-45 килограммни ташкил қилади. Либослар оловни қайтарувчи, иссиқ ўтказмайдиган махсус матолардан тикилади.

Қолаверса, фавқулодда ҳолат юз берган вақтда нафақат инсонларни ўт ичидан олиб чиқиш, балки ёнғин ўчирувчининг ўз ҳаётини сақлаб қолиши ҳам ғоят муҳим. Ўт ўчирувчи бир инсон ҳаётини қутқараман, дея ҳодиса жойига келиб, у ерда қолиб кетиши керак эмас. Кичик хато учун тўлов нархи қимматга тушиши мумкин.

- Ўт ўчирувчининг асосий вазифаси – инсонларни қутқариш. Лекин агар уй жонивори олов ичида қолиб кетган бўлса-чи, ёнғин ичига кириб борасизми?

Пожар. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқда фожиа: Ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

- Албатта, ёнғин рўй берган вақтда одамлар уйдан қочиб чиқиб, жониворларни олов ичида унутиб қолдирган вақтлар ҳам бўлади. Кейин "қутқаринг, илтимос", дея илтимос қилишади. Кўп ҳолларда бундай илтимосларни бажарганмиз.

- Ёнғин рўй берган жойга етиб бордингиз, ишингиз нимадан иборат бўлади?

- Жамоамизда ҳар битта ходимни ўз вазифаси бор. Ёнғин рўй берган жойга етиб борганимизда, аввало бўлинма командири “разведка” ўтказади, яъни ёнғин ичида одам бор-йўқлиги аниқланади. Катта ўт ўчирувчи ёнғин ўчиришга киришади. Энг ёши ҳайдовчига ёрдам беради ва шу тарзда барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

- Қўрқув бўлмайдими?

- Биз ишга киришишдан олдин махсус курсларда тайёргарликдан ўтамиз. Жараён ичига кириб борсангиз, барчасини тўғри амалга оширишни пухта ўргансангиз, қўрқув ўз-ўзидан йўқолади. Олов ичида нима борлигини ҳеч ким билмайди, шу боис ундан қўрққан одам ҳеч қачон ёнғин ўчирувчи бўлолмайди.

- Жамолиддин ака, сиз 21 йиллик тажрибага эга ўт ўчирувчисиз. Айтингчи, аксарият ҳолларда ёнғинлар нима сабабдан рўй беради?

- Кўп ҳолларда ёнғинлар хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, яъни қисқа туташувлар туфайли рўй беради. Кейин маст ҳолатда сигарета чекиб, ухлаб қолиш ҳолатлари фожиали якун топган вақтлар ҳам кўп.

© Пресс-служба МЧСПожар в жилом доме в Узбекистане
Ҳаётини ўт ўчиришга бағишлаган инсон. Жамолиддин Ҳайитматов билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Пожар в жилом доме в Узбекистане

Инсон психологиясида «шок» деган ҳолат бор. Дейлик, у "101" рақамини ёддан билса ҳам, ёнғин рўй берганида, ўзини йўқотиб қўйиб, керакли рақамни тера олмаслиги мумкин. Қолаверса, 70 % ҳолатларда ёнғин ҳақида кеч хабар берилади. Кўп жойда уй ёнгани ҳақида қўшнилардан хабар келиб тушади.

- Тажрибали ўт ўчирувчи сифатида фуқаролардан нимани сўраб қолардингиз?

- Биласизми, бир ҳолат кўп кузатилади, кўпинча ёнғин бошланганида, фуқароларимиз оловни мустақил ўчиришга ҳаракат қиладилар. Масалан, ошхонада ёғ ёна бошласа, устига бир челак сув ағдариб юборишади ва ёнғин ўчиш ўрнига аланга олиб кетади. Бундай ҳолатларда ёнаётган ёғ устини дарҳол қопқоқ билан ёпиш лозим. Токли асбоблар ёнадиган бўлса, сув сепиш қатъиян мумкин эмас. Инсонни шу ернинг ўзида ток уриши, нохушлик юз бериши мумкин.

© Sputnik / Дильшода РахматоваБудни узбекских пожарников. Кстати, общий вес комплекта экипировки достигает в среднем 35-45 кг
Ҳаётини ўт ўчиришга бағишлаган инсон. Жамолиддин Ҳайитматов билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Будни узбекских пожарников. Кстати, общий вес комплекта экипировки достигает в среднем 35-45 кг

Ёнғин бошланганида ҳар бир сония ғанимат. Айтайлик, ёнғинни бартараф этиш хизмати рақами “101” бўлганига бир неча йиллар бўлиб кетган бўлса ҳам, ҳали ҳам "01"га қўнғироқ қиладиганлар бор.

Ёнғин рўй берганида, бақир-чақир, қўшниларни ёрдамга чақиришга вақт сарфламасдан, дарҳол ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилиш лозим. Имкон бўлса, зарур ҳужжатларни олиб ёнғин рўй бераётган жойни имкон қадар тезроқ тарк этиш лозим. Бу ҳақда биз кўп гапирамиз, афсуски, аксарият ҳолларда фуқароларимиз лоқайдлик қиладилар. Умид қиламизки, ёнғин балоси улардан йироқ бўлади.

Пал сухой травы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бир кунда 11та ёнғин бартараф қилинди

Суҳбатдошим билан интервьюни якунлар эканман, "Бу хавфли касбни танлаганингиздан афсусланмайсизми?", дея савол бераман. Жамолиддин Ҳайитматов ҳеч қачон афсусланмаганини айтади. "Тўғри, қийинчилиги кўп, лекин биласизми, ёнғин ўчирувчиларни бутун дунёда қадрлашади. Олов ичига кириб, бир инсон ҳаётини қутқарганингизда, миннатдорлик билдиришни унутиб қўйсалар ҳам ранжимаймиз. Ахир касбимизда фидойилик биринчи ўринда туради. Лекин оддийгина "раҳмат" сўзи ҳам биз ўт ўчирувчилар учун жуда катта рағбат", - дейди суҳбатдошим.

Айтганча, Ўзбекистонда аҳоли сони йилига кўпаяётгани, бу эса турар ва нотурар жойларнинг сони кўпайиб боришига сабаб бўлаётганига қарамай, сўнгги ўн йилда содир бўлган ёнғинлар, уларда ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар сони камайиб бормоқда. Масалан, 2008 йилда 14 725та ёнғин бартараф этилган бўлса, 2017 йилга келиб, бу рақам 12 705тани ташкил этди. Вафот этганлар сони 218 нафардан 159 нафарга камайиб, сўнгги беш йилда содир бўлган ёнғинларнинг 80 фоизи бошланғич даврида бартараф этилди. Натижада 399 нафар кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Янгиликлар лентаси
0