Мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаш фонди директори қўлга олинди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саид-Абдулазиз Юсупов такроран фирибгарлик жинояти содир этганликда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik. Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Дарё нашри Бош прокуратурага асосан.

Саид-Абдулазиз Юсуповга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик жиноятида гумонланмоқда. Унга нисбатан судгача қамоққа олиш  эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.

“Юсупов ўзини ёлғондан Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими деб билдириб, узоқ вақт давомида фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорда пул олганлиги фактлари аниқланган”, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Прокуратура хабарида айтилишига кўра,бу фирибгарлик ҳолати Юсупов томонидан такроран содир этилган жиноят ҳисобланади. У аввал хам Жиноят кодексининг шу моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0