Қозоғистонлик аёл гуруҳ бўлиб жинсий зўрланди: жиноятчи Қирғизистонда қўлга олинди

CC0 / pixabay / Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото
Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда қўшни республика ҳудудида аёлни гуруҳ бўлиб жинсий зўрлаган шахс қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Қирғизистон жазони ижро этиш хизмати ўз ватанида ўта оғир жиноятни содир этган Қозоғистон фуқаросини экстрадиция қилди.  

Аёлларни 19 марталаб эрга беришмоқда: Сурияда 6 йил яшаган қозоғистонлик аёл ҳикояси

“Қирғизистон Бош прокуратураси ўта оғир жиноятни содир этган Шокан Абилкасимовни бериш ҳақида Қозоғистон бош прокуратурасининг сўровини қаноатлантирди”, - дейилган хабарда.

Қозоғистон фуқароси Шокан Абилкасимов Нур-Султонда истиқомат қилувчи аёлни гуруҳ бўлиб зўрлаш жиноятини содир этишда гумонланувчи тариқасида халқаро қидирувга берилганди.

2019 йилда қирғизистонлик ҳуқуқ тартибот орган ходимлари Чуй вилоятининг Аламудун қишлоғида гумонланувчини қўлга олишганди.

Қозоғистон фуқаросини экстрадиция қилиш Қирғизистон жазони ижро этиш хизмати томонидан амалга оширилди.

6 май куни Абилкасимов ватанига қайтарилиб, мамлакатнинг ваколатли органларига топширилди.

Нур-Султонда аёлни гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати

2017 йил ёз мавсмида Қозоғистон пойтахтида жиноят содир этилди. Жабрланган аёл жиноятчилардан қочишга уринган ва уй ойнасидан сакраган, бунинг оқибатида жиддий жароҳат олган.

Жиноят содир этилгандан сўнг жиноий гуруҳнинг иштирокчилардан бири Мурат Идрисов деярли дарҳол қўлга олинган.

2018 йилда 18 январда суд томонидан Идрисов жиноятни содир этишда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Иккинчи гумонланувчи – Шокан Абилқасимов эса қочиб кетганди.

Янгиликлар лентаси
0