АҚШ Эрон билан уруш бошлашга тайёр

© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишАмериканские бронетранспортеры
Американские бронетранспортеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ҳарбий режа Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон бошчилигидаги "қирғийлар" босими остида қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Пентагон Эронга қарши туриш учун 120 минг ҳарбийларни юборишга тайёр, деб хабар қилмоқда дунё ОАВлари.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажараувчи Патрик Шанахан тақдим этган янгиланган ҳарбий режага кўра агар Эрон ядро қуролини ишлаб чиқаришни тезлаштирса ёки америка ҳарбийларига ҳужум қилса, АҚШ 120 минг нафар ҳарбий хизматчиларни Яқин Шарққа юбориши мумкин.

Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатди

Бу ҳақда New York Times нашри янги режа билан таниш, миллий хавфсизлик учун масъул бир неча америка мансабдорларига таяниб хабар бермоқда.

Нашр ёзишича, Шанахан ушбу режани АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бош ёрдамчилари учрашувида, 9 май куни тақдим этган.

Янги режа Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон бошчилигидаги "қирғийлар" босими остида қабул қилинган, деб қўшимча нашр.

Шу билан бирга, янгиланган режа Эронга қарши қуруқликда ўтадиган операцияни назарда тутмайди. Бунинг учун кўпроқ қўшин керак бўлар эди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ илгарироқ Эрон томонидан таҳдидлар кескин ўсганини ва шу муносабат билан ушбу минтақага авиаташувчилар гуруҳи ва стратегик бомбардимон самолетларни юборган эди.

Янгиликлар лентаси
0