Дунёда

Владимир Зеленский судланди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишКандидат в президенты Украины Владимир Зеленский (справа на первом плане) во время общения с участниками митинга своих противников во Львове
Кандидат в президенты Украины Владимир Зеленский (справа на первом плане) во время общения с участниками митинга своих противников во Львове - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Суд Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийни айбдор деб топди.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Киевнинг Оболон туман суди Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийни президент сайловлари вақтида ноқонуний ташвиқот олиб боришда айбдор деб топди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Владимир  Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Зеленский барча мусулмонлардан узр сўради

Украина президенти сайловининг иккинчи босқичида сиёсатчи тўлдирилган бюллетенни қонунга хилоф равишда кўрсатган. Полиция унга нисбатан маъмурий баённома тузган.

Суд мажлиси Зеленскийнинг иштирокисиз ўтказилди. Ҳимоя тараф суддан қоидабузарлик таркиби бўлмагани сабабли маъмурий ишни ёпишни сўраган. 

Владимир Зеленскийнинг адвокати Сергей Кальченко сиёсатчи бюллетенни журналистларнинг илтимоси билан кўрсатгани, лекин унга овоз бериш ҳақида ҳеч нима айтмаганини рўкач қилди.

Второй тур выборов президента Украины - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Владимир Зеленский ҳақида: шахсий ҳаёти, мол-мулки ва сайлов олди ваъдалари

Ҳимоячининг сўзларига кўра, Зеленский полиция баённомасини имзолаб, айбини тан олган, негаки, у юрист эмас ва шунчаки “тўғри йўл тутишни хоҳлаган”.

Суд якунида судья Владимир Зеленскийни айбдор деб топди ва 850 гривна (32 доллар) миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

Бундан ташқари, бўлғуси президентдан суд йиғимини ундириш ҳам тайинланган. Қарор қонуний кучга кирмаган ва унинг устидан шикоят келтириш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0