АҚШ учувчисиз самолёти Донбассда разведка олиб борди

© U.S. Air Force / Airman 1st Class D. Blake BrowningСтратегический разведывательный беспилотный летательный аппарат ВВС США RQ-4 Global Hawk
Стратегический разведывательный беспилотный летательный аппарат ВВС США RQ-4 Global Hawk    - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги вақтларда АҚШ разведка самолётлари Донбасс яқинида кўп марта аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. АҚШ ҳаво ҳарбий қўшинларига тегишли бўлган RQ-4B-30 Global Hawk стратегик учувчисиз самолёти Донбасс ҳудудида разведка олиб борди.

Стратегик учувчисиз самолёт Сицилия оролидаги Сигонелла базасидан ҳавога кўтарилган.

Пайшанба куни кечқурун самолёт 15 км баландликда Киев ҳукумати назорати остидан бўлган ҳудуддан жанубдан шимолга учиб ўтди, Старобельск туманидан ортга қайтди.

Запорож ва Донецк вилоятлари чегараларидан ғарб томонга ўтди. Кейин Николаевдан Қора денгизга ўтди. Шундан сўнг самолёт Украина ҳудудини тарк этди.

Охирги вақтларда хорижий давлат разведка самолётлари ва учувчисиз қурилмалари Донбасс яқинида борган сари кўп пайдо бўлмоқда.  

Шунингдек, учувчисиз аппаратлар Болтиқ, Қрим, Краснодар ҳамда Суриядаги россия ҳарбий базалар яқинида қайд этилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтонни бундай операциялардан воз кечишга чақирганди, бироқ Пентагон буни рад этди.

Янгиликлар лентаси
0