Дунёда

Афғон-тожик чегараси яқинида 10 мингга яқин жангари тўпланган – Россия ТИВ

© AP Photos / Allauddin KhanБоевики
Боевики  - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ маълумотига кўра, Афғонистонда жангарилари рус тилида сўзлашувчи 8 та жамлоқ мавжуд бўлиб, улар Марказий Осиёга хавф солмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Афғонистон ва Тожикистон чегарасида вазият ташвишга солмоқда, бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов маълум қилди.

Спонсор ИГ*, перечисливший 50 млн рублей террористам, задержан в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Москвада “Ислом давлати” террорчиларининг йирик ҳомийси қўлга олинди – видео

“Ҳозирги вақтда афғон-тожик чегарасидаги вазият етарли даражада ташвишли, чунки у ерда чегарани кесиб ўтишга тайёр бўлган 10 мингга яқин жангарилар тўпланган”, - деди у терроризмга қарши анжуманда.

Сиромолотовнинг сўзларига қараганда, “Толибон” ҳаракати етакчилари барча афғонларни “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси билан кураш олиб боришга чорлашди.

Россия ТИВ раҳбари муовинининг сўзларига кўра, Афғонистонда жангарилари рус тилида сўзлашувчи 8 та жамлоқ мавжуд бўлиб, улар Марказий Осиёга хавф солмоқда. Уларда МДҲ ва Россия фуқаролари мавжуд.

Шунингдек, Афғонистонда терроризм ва наркобизнес алоқаларини мустаҳкамланиши ҳам жуда катта таҳдидни келтириб чиқарди. Чунки террорчи уюшмалар наркотиклар етиштириш ва ундан олинадиган даромадни тўлиқ назорат қилади.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала