Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги мактабда Бирлашган Араб Амирликларидаги Ал-Нахаён мактабларининг тажрибасидан келиб чиқиб, араб тили ва адабиёти, маданияти, тарихи, фанларининг ўқув режаларини Ўзбекистон умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ҳисобга олган ҳолда жорий этиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. “Бухоро шаҳрида Араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини ташкил этиш тўғрисида” ҳукумат қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Делегация Узбекистана посетила павильон Канады, где было обсуждено и договорено участие Узбекистана на кинорынке, в рамках международного кинофестиваля в Торонто - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон вакиллари Канада, АҚШ ва Берлин кинобозорлар ташкилотчилари билан учрашди

Қарор лойиҳасида Бухоро шаҳридаги 42–сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини ташкил этиш бўйича таклифига розилик бериш қайд этилган.  

"Мактабнинг асосий вазифалари:

- умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда араб тилини чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларда араб тилида мулоқот қилиш қўникмаларини шакллантириш ва уларни фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш;

- ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;

- Бирлашган Араб Амирликларидаги Ал-Нахаён мактабларининг тажрибасидан келиб чиқиб, араб тили ва адабиёти, маданияти, тарихи,  фанларининг ўқув режаларини Ўзбекистон умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилида Ихтисослаштирилган мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада қайд этилишича, мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили, адабиёт ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик ташхисдан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0