От минган генерал: қозоғистонлик полиция бошлиғини ишдан бўшатиш тавсия қилинди – видео

© Sputnik / Ксения ВоронинаПолицейский
Полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атирау вилояти полиция бошлиғи генерал Аян Дуйсембаевга от совға қилинди. У шу отга миниши акс этган видео интернетда пайдо бўлди. Бир қанча вақтдан сўнг жандал кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев томонидан Отирау вилояти департамент бошлиғи Аян Дуйсембаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида президент администрациясига тақдимнома жўнатилди.

Эслатиб ўтамиз, Атирау вилояти полиция раҳбари Аян Дуйсембаевга от совға қилинди. У совға қилинган отга миниши акс этган видео интернетда пайдо бўлгандан кейин катта шов-шув бошланишига сабаб бўлди.

ИИВ бу хабарга дарҳол эътибор қаратиб, текширув ўтказиш мақсадида вазир ўринбосари Алекс Калайчиди бошчилигида махсус комиссияни юборди.

ИИВ маълумотларига кўра, комиссия хизмат текширув натижаларини кўриб чиқди. Унда айтилишича, Дуйсембаев хизмат аҳлоқ қоидаларини бузган.

“Хизмат текширув натижаларига кўра ички ишлар вазири Аян Дуйсембаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида президент администрациясига тақдимнома киритиш ҳақида қарорни қабул қилди”, - дейилган ИИВ хабарида.

Шунингдек, хизмат текшируви натижаларига асосан вилоят ўз хавфсизлик бошқармаси раҳбари хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилди. Қатор мансабдор шахслар қаттиқ интизомий жазога тортилди.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқда отни совға қилган шахслар томонидан Қозоғистон президенти номига ёзилган хат пайдо бўлди.

Унда ёзилишича, генерал Дуйсембаев совғани қабул қилишдан бош тортган, фақат одамларни хафа қилмаслик учун шунчаки отга миниб, атрофни айланган.

Янгиликлар лентаси
0