Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди

© УзАОртик Отажонов
Ортик Отажонов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Бугун Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда хонанда Анвар Собиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган. 

Катта саҳналарда Ортиқ Отажонов 1968 йилдан 1997 йилга қадар фаолият олиб борган. Хонанданинг “Умр ўтар”, “Лазги”, “Бошқача”, “Келсун, келсун”, “Дилбар”, “Юришларинг” каби қўшиқлари ҳақиқий замонавий мумтоз қўшиқларга айланган.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Янгиликлар лентаси
0