СПИД меҳнат муҳожирлари ўртасида кўпроқ аниқланмоқда - Садинов

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишЗабор крови для исследования на наличе инфекций
Забор крови для исследования на наличе инфекций - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Паҳлавон Садинов фикрича, меҳнат мигрантлари қайтиб келгач, ўз ҳудудида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши лозим

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Меҳнат мигрантлари ўртасида ОИТС (СПИД) касаллиги аниқланиши ҳамон юқорилигича қолмоқда, деб хабар қилади "Зарафшон" нашри.

 

Самарқанд шаҳрида вилоятда ОИТС инфекцияси бўйича эпидемик ҳолат ва унинг тарқалишига қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда бу саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилган.

Как беречь себя от СПИДа - Sputnik Ўзбекистон
ОИТС - замон вабоси

Тадбирда тегишли тиббиёт муассасалари ходимлари билан бирга барча шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар тизими ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Қайд этилишича, меҳнат мигрантлари ўртасида касаллик аниқланиши ҳамон юқорилигича қолмоқда, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтаётган никоҳланувчи шахслар орасида ҳам ОИТС инфекцияси аниқланса-да, турмуш қуришни истовчилар бор, ОИТС билан касалланган кишиларни ёлғизлатиб қўйиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Паҳлавон Садинов фикрича, меҳнат мигрантлари қайтиб келгач, ўз ҳудудида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

"Афсуски, ушбу кўриклар баъзида номига ўтказилмоқда, гарчи жамоат ташкилотлари орасида бу масалага масъуллар бўлса-да, эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари учраётир. Ўз вақтида аниқланмаган ОИТС инфекцияси эса нафақат ўша инсон ҳаётига, балки жамиятга ҳам хавф туғдиради, яъни у касалликни тарқатишда давом этади. Ўз вақтида муолажа олмагач уни даволаш ҳам қийин кечади. Касаллик кўпроқ жинсий йўл билан юқмоқда. ОИТСга чалинганларнинг катта қисми меҳнатга лаёқатли, яъни 30-39 ёшдаги кишилар саналади. Шунингдек, улар орасида 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ҳам бор", - деган Садинов.

Йиғилишда ушбу хасталикнинг олдини олишда сусткашликка йўл қўйган мутасаддилар огоҳлантирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0