АҚШ ҳарбий сув ости кемасида жинсий жанжал юз берди

© Foto : U.S. Navy / Lynn FriantСубмарина USS Florida ВМС США
Субмарина USS Florida ВМС США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ сув ости кемасида ҳарбий аёллар билан боғлиқ можаро юз берди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Military.com нашри АҚШ ҳарбий денгиз кучларига қарашли бўлган USS Florida сув ости кемасида юз берган можаро тафсилотларини очиқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Британская субмарина - Sputnik Ўзбекистон
Британия атом сув ости кемаси ҳарбийлари кокаин учун қўлга олинди - ОАВ

Таъкидланишича, ўтган йилнинг июнь ойида кема капитанининг ёрдамиси Грегори Керчер сув ости кемада кимдир экипаж аъзолари қайд этилган иккита рўйхат тузилгани ҳақида раҳбариятга маълум қилди.

Рўйхатда USS Florida кемасида бўлган аёл ҳарбийлари қаршисида “юлдузча” шаклида баҳолар қўйилган. Бошқа рўйхатда эса аёл экипаж аъзоларини баҳоловчи жинсий мазмундаги изоҳлар ёзилган.

Бу рўйхатлар ҳақида хабар денгиз ости кема экипажи орасида тез тарқалди. Ундан кейин аёллар ўз хавфсизлиги ҳақида хавотирлана бошладилар.

Керчер рўйхат муаллифини аниқлашга ҳаракат қилади, аммо расмий суриштирув бошланишига йўл қўймайди.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари раҳбариятига бу ҳақда хабарлар етиб боргач, Керчер исътефога чиқарилди. Кейинчалик бир нечта экипаж аъзолари интизомий жазога тортилди.

USS Florida кемаси - АҚШ ҳарбий денгиз кучларига аёл ҳарбийлар хизмат қиладиган иккинчи сув ости кемаси ҳисобланади. Можаро бошланганда 173 нафар экипаж аъзоларидан 32 нафари аёл бўлган.

Янгиликлар лентаси
0