ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Фарғона шаҳрида фуқаро ўзи билан бирга яшаган никоҳсиз аёлнинг умрига зомин бўлди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 18 май куни Қувасой кўчасида яшовчи 43 ёшли фуқаро уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган 40 ёшли никоҳсиз аёлининг юзига қўли билан урган.
Маълум қилинишчиа, натижада аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
“Оқибатда Л.Г. 19 май куни олган тан жароҳатлари туфайли уйида вафот этган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.