ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистонда биринчи кинотеатр Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Даракчи.
“Киномобиль” MAN русумли юк автомобили бўлиб у ярим соат ичида 6 метрга кенгайию 80 ўринли кинотеатрга айланиши мумкин, - дейилган хабарда.
Кўчма кинотеатр замонавий техника билан жиҳозланган. Товуш тизими Dolby 5+1, кинофильмлар 2D ва 3D форматида намойиш қилиниши мумкин.
Ундан ташқари “Киномобил” алоҳида истиш ва вентиляция тизимлари билан жиозланган. Томошабинлар ҳар қандай иқлим ва об-ҳаво шароитида кино томоша қилишлари мумкин.
Кўчма кинотеатр Тошкентда 28 майга қадар бўлади ва шундан сўнг вилоятлар бўйлаб саёҳатини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўчма кинотеатр илк бор Шавкат Мирзиёевнинг 1 май куни Сурхондарё вилоятига амалга оширган ташрифи вақтида намойиш қилинган эди.