Дунёда

Тожикистондаги колонияда исёнга раҳбарлик қилган шахслар маълум бўлди

© Sputnik / Иван Руднев / Фотобанкка ўтишОхранный периметр исправительной колонии
Охранный периметр исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Душанбе яқинидаги қаттиқ тартибли колонияда тартибсизликлар “Ислом давлати” ташкилотига аъзо бўлган шахслар томонидан уюштирилди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Тожикистон Адлия вазирлиги жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси Душанбе яқинида Вахдат шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибли колонияда исён уюштирган шахсларни маълум қилди.

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистон қамоқхонасидаги тўқнашувда 29 киши ҳалок бўлди

Тартибсизликлар оқибатида 3 нафар қуриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 нафар маҳбус сақланмоқда.

“Тожикистонда тақиқланган террорчилик-экстремистик ташкилоти “Ислом давлати”* аъзолари Душанбе яқинидаги қаттиқ тартибли колонияда тартибсизликларни уюштирганлар, Беҳруз Гулмурод (Халимов), Фахриддин Гулов, Махмадулло Шарипов, Рухулло Хасанов бевосита раҳбарлик қилган”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Халимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. 2017 йилда унга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.

Халимов - БМТ Хавфсизлик Кенгаши санцияларига тушган биринчи Тожикистон фуқароси ҳисобланади. 2015 йилда у кутилмаганда ғойиб бўлган ва шу йилнинг май ойида Сурияда пайдо бўлиб видео мурожаат орқали “Ислом давлати” террорчилик уюшмасига аъзо бўлгани маълум қилганди.

Бундан аввал Хатлон вилояти суди Гулмурод Халимовнинг уч нафар яқин қариндошларига ҳукм чиқарганди.

“Али Халимов, Гулмурод Халимовнинг жияни, акалари Комил ва Назир Халимовларга 7 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган”, - деб маълум қилишди судда.

Ўтган йил сентябрь ойида Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Суриянинг Дэйр-эз-Зоре шаҳрида авиа ҳужум натижасида собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Халимов йўқ қилинган.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала