“Воқеа маҳаллий вақт билан 20:30 дан содир бўлган. “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланиб қамалган 30га яқин маҳбуслар, пичоқ ва бошқа ўткир жисмлар билан қуролланиб, 3 нафар қўриқчини гаровга олган ва ўзларини озод қилишни талаб қилишган”, - дейилган хабарда.
Қамоқхона қўриқлаш кучлари билан бўлиб ўтган тўқнашув оқибатида 3 нафар қамоқхона назоратчиси ва 20дан ортиқ маҳбуслар ҳалок бўлган. 20 дан ортиқ маҳбус 3 ойдан 6 ойгача карцерга жойлаштирилган. Айни дамда вазият тергов органлари томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги колонияда ҳам маҳбуслар қўзғолон кўтарган эди. Ўшанда 2 нафақ қўриқчи ва 47 нафар маҳбус қурбон бўлган эди. Қўзғолон учун жавобгарликни ИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган эди.