Жамият

Тожикистонда барча йирик қидирув сайтлари блокировка қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишЗадумчивая женщина
Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
“Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларни блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди”, - деб маълум қилинди Tcell, "Билайн" ва "Мегафон" компанияларда.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Тожикистон душанба кунидан бошлаб барча йирик қидирув сайтларга кириш имкони чеклади. Буни РИА Новостига мамлакатда фаолият кўрсатувчи телекоммуниция компаниялар тасдиқлади.

Охранный периметр исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистондаги колонияда исёнга раҳбарлик қилган шахслар маълум бўлди

“Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларни блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди”, - деб маълум қилинди Tcell, "Билайн" ва "Мегафон" компанияларда.

Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмаганини маълум қилинди. Ваколатли бўлган идора - Алоқа хизмати эса изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Душанбе яқинидаги Вахдат шаҳрида қаттиқ тартибли колонияда маҳбуслар исён кўтарди. Бунинг оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 маҳбус бўлган.

Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, исён “Ислом давлати”* аъзолари томонидан амалга оширилган. 25 нафар ҳалок бўлган маҳбуслар террорчилик ташкилотларга алоқадор бўлгани учун қамалган.

Исён бартараф этилди, колония иш тартиби тикланди, исёнда иштирок этган 35 нафар маҳбус қўлга олинган.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала