Дунёда

Қрим татарлари Украина дипломатларидан кечирим сўрашни талаб қилмоқда

© Sputnik / Юрий Лашов / Фотобанкка ўтишМероприятия, посвященные 70-й годовщине депортации крымских татар
Мероприятия, посвященные 70-й годовщине депортации крымских татар - Sputnik Ўзбекистон
Украина дипломатлари уруш вақтида олинган польшалик яҳудийлар суратларини “қримтатар депортацияси” деб эълон қилган.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Қрим татарлари уюшмаси "Къырым бирлиги" АҚШда фаолият юритувчи Украина дипломатларидан кечирим сўрашни талаб қилмоқда, деб ёзади РИА Новости.

Гап шундаки, Украинанинг АҚШдаги элчихонаси Қрим татарлари депортациясига бағишланган мақола ва бир неча тарихий фотосуратлар чоп этган.

Кейинчалик, ушбу суратларда қрим татарлари депортация қилиниши эмас, Польшада яҳудийларни геттога олиб кетиши акс этганлиги маълум бўлган. Суратлар АҚШдаги Холокост музейига тегишли бўлган.

"Диққат билан қаралганда, вагонлардан бирида France деган ёзувни, суратдаги эркакларнинг бирининг кийимида 6 бурчакли юлдур рамзини кўриш мумкин", - дейилган хабарда.

Маълумот учун 1941 – 1945 йилларда Қрим ярим оролидан 277 мингдан ортиқ қрим татарлари, арманлар, греклар, немис ва италянлар оилалари депортация қилинган эди. 18 май - Қрим татарлари депортацияси хотира куни.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала