Макгрегор Нурмагомедов билан юз берган можаро бўйича изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Конор Макгрегорнинг сўзларига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов ўзи муштлашувни бошлади.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Аралаш яккакураш бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор 2018 йил октябрда UFC 229 мусобақасида россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов билан юз берган муштлашув бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда bjpenn.com хабар қилди.

Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

“Бу содир бўлди – жанг ўтказилди. Ҳабиб панжарадан ошиб ўтиб, оломон ичига сакради, шу билан муштлашувни бошлади. Бироқ шуни қилгандан кейин дарҳол яширинди. У қурқоқлик қилди десам ҳам бўлади, унинг бутун жамоаси – кичкина каламушлар. Лекин у жангда ғалаба қозонди, ҳурматим ва табрикларим унга”, - деди Конор.

Шунингдек, Макгрегор улар яна октагонда учрашишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедов яна айиқ билан кураш тушди - видео

Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0