Йил бошидан буён аҳоли ялпи даромади 123 %га ошди – Молия вазирлиги

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишПродавщица сложила продукты в полиэтиленовый пакет
Продавщица сложила продукты в полиэтиленовый пакет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳоли ялпи даромади 123 %га, реал даромади эса 108 %га ошди, дейилган Молия вазирлиги ҳисоботида.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. 2019 йилнинг 1 чорагида аҳоли даромади ошди, деб хабар қилинди Олий Мажлисда бўлиб ўтган Халқ – Демократик партияси мажлисида.

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, 2019 йилнинг 1 чорагида аҳолди даромади миқдори 64,9 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 123,1 %га кўп. Лекин истеъмол нархларининг ўсишини ҳам ҳисобга олганда, аҳолининг реал даромадлари ўсиши миқдори 108,6 %ни ташкил қилганини кўриш мумкин, - дейилган хабарда.

Олий Мажлисда кенгашида, шунингдек, давлат бюджетини бажариш, инвестициялар жалб қилиш ва аҳоли  фаровонлик даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ундан ташқари сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдори ошгани ҳам қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0