Қабристон сабабли тожик-қирғиз чегарасида низо чиқди

© Sputnik / Хушнуд Рахматуллаев / Медиабанкка ўтишТаджикские пограничники
Таджикские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса 22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғи Эски Мозор ҳудудида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармаси томонидан юз берган низо юзасидан изоҳ берди.

Местные жители села Кара-Бак на кыргызско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон
Қирғиз-тожик чегарасида яна нотинчлик: юзга яқин одам тўпланди – фото

Ҳодиса 22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғидаги Эски Мозор ҳудудида содир бўлди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, маҳаллий аҳоли вафот этган фуқарони дафт этиш учун қабристонга ўтишган. Қабристонда тожик чегарачилари пайдо бўлганда, улар орасида жанжал юз беради. Қирғизистонликлар тожик чегарачилари қабристон ҳудудидан кетишини талаб қилди.

Шунда, чегарачилар осмонга қарата огоҳлантиш ўқини узади.  

Тожикистон чегара қўшинлари маълумотларига кўра, можарони қирғизистонликлар келтириб чиқаришди: 200 яқин қирғизистонликлар Тожикистон ҳудудига кириб, 700 метр ичкарига ўтишди.

“Улар Курганча ва Қарабаг қишлоқлар орасида жойлашган қабристонда қаришдошлар дафн этилгани сабабли ушбу ҳудуд уларга тегишли эканлиги ҳақида асоссиз талабларни билдиришди. Қирғиз томон ушбу фактдан фойдаланиб, 4 гектар майдонни қамраб олган қабристон ҳудудини ноқонуний тарзда эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда”, - деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Тожикистон чегара хизмати таъкидлашича, қабристон Тожикистон ҳудудида жойлашган.

“Тожикистоннинг қўриқланадиган ҳудудига қирғизистонликларни ноқонуний киришини олдини олиш мақсадида” огоҳлантириш ўқ отиш амалга оширилган.

Куни кеча Sputnik Қирғизистон маълум қилишича, Эски Мозор участкасидаги қабристон Тожикистон давлат чегарасининг шартли чизиғидан 150 метр масофада жойлашган. Маҳаллий участка рўйхатга олинмаган, бироқ аслида қирғизистонликлар томонидан фойдаланилган.

Вазият чегаралар назорати остига олинган. Қишлоқ аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Янгиликлар лентаси
0