Тереза Мэй ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди

© REUTERS/Toby MelvilleПремьер-министр Великобритании Тереза Мэй в Лондоне. 24 мая 2019
Премьер-министр Великобритании Тереза Мэй в Лондоне. 24 мая 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Консерватив партия етакчиси лавозимини 7 июнь куни тарк этиши ҳақида эълон қилди

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Кутилишича, Мэй 7 июнь куни Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этади.

"Мэй ўзининг бу қарорини ЕИнинг Brexit бўйича тақдим этган янгиланган келишувидан норози бўлган партиядошлари, шу жумладан, вазирлар маҳкамаси аъзолари қистови билан эълон қилган", - дейилади хабарда.

Тереза Мэй ким? >>>

Бу эса Мэй мамлакат бош вазирлиги лавозимини ҳам тарк этиши кераклигини англатади.

Первый заместитель председателя комитета Совета Федерации РФ по международным делам Владимир Джабаров - Sputnik Ўзбекистон
Жабаров: "Скрипаль иши" можароси Мэйнинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин

Аммо 7 июнь куни лавозимдан кетиши кутилаётган Мэй июнь бошида Буюк Британияга давлат ташрифини амалга ошираётган АҚШ президенти Дональд Трампни тўлақонли бош вазир сифатида қабул қилиши мумкин.

Янги етакчини сайлаш жараёни расман 7 июньдан кейин бошланади. Айни дамда Британия ТИВ собиқ раҳбари Борис Жонсон ўз номзодини илгари суриши ҳақида эълон қилишга улгурди. Шунингдек, потенциал номзодлар орасида Буюк Британия ТИВ раҳбари Жереми Хант ва ИИВ раҳбари Сажид Жавидлар бор.

Токи янги етакчи сайланмас экан, бу жараён одатда олти ҳафта вақтни олади, Мэй вақтинча бош вазир лавозимини бажарувчи сифатида қолиши эҳтимолга яқин.

Янгиликлар лентаси
0