Гулнора Каримованинг фуқаровий эрига тегишли мулк аукционга қўйилди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аукцион 10 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи - Гулнора Каримованинг фуқаровий эри экани айтиладиган Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк – "Perfectum" савдога қўйилди.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Швейцария суди Гулнора Каримова маблағларидан фойдаланишни таъқиқлади

Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ (Perfectum) уяли алоқа хизмати кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мулкнинг бошланғич нархи 205 миллиард 587 миллион сўм этиб белгиланган.

Аукцион 10 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Гулнора Каримованинг собиқ эри унинг миллионларига даъво қилмоқда >>>

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 млрд сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0