Германияда “шариат полицияси” аъзолари жаримага тортилди

© Bernd Thissen / dpa / AFPПолицейский автомобиль в Германии
Полицейский автомобиль в Германии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Вупперталь шаҳрида ер суди “шариат полицияси”нинг 7 нафар аъзоларини жаримага тортди.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Германиянинг Вупперталь шаҳрида ер суди “шариат полицияси”нинг 7 нафар аъзоларини айбдор деб топиб, уларни жаримага тортди. Бу ҳақда РИА Новости Rheinische Post нашрига асосан хабар қилди.

Lockheed P-3C CUP Orion - Sputnik Ўзбекистон
Германия ҳарбий самолёти Калининград вилояти яқинида разведка олиб борди

2014 йилда “Шариат полицияси” аъзолари ҳукумат билан келишилмаган ҳолда Вуппертал кўчаларини патрул қилишни бошлади.

Махсус формада улар шаҳар аҳолисини шариат қоидаларига амал қилишга чорлашган ва шариат қоидалари ёзилган қоғозларни тарқатишган: алкогол ичимликлар, наркотик моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинларни тақиқлаш.

Суд ишида фаоллар униформани кийиш борасида тақиқни бузилишида айбдор деб топилди.

27 дан 37 ёшгача бўлган 7 нафар фаол 300 дан 1800 гача евро миқдорида жарима тўлаши зарур.

Суд фаолларни ўз мақсадларга эришиш мақсадида махсус форма кийишган деб хулоса қилди. Фаоллар ташқи кўринишларни видеога олиб, интернетга жойлаштиришди.

2016 йил Вуппертал суди фаолларга қарши ишни тўхтатганди. Бироқ 2018 йилда Германия суд палатаси шов-шувли ишни қайта кўриб чиқиш учун юборди. Ўшанда суд қатор ҳолатларни инобатга олмагани, хусусан “шариат полиция” ёзуви ёзилган нимчалар мусулмонлар учун қўрқув ҳиссиётини келтириб чиқариши мумкин деб гумон қилган.

Бироқ суднинг охирги қарори қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0