“Тарихимиз куйласин ҳофиз”: Юлдуз Усмонова ва Шабнами Сурайёдан янги тарона – видео

© Instagram / yulduzibragimovnausmonovaЮлдуз Усманова и Шабами Сурайё
Юлдуз Усманова и Шабами Сурайё - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова тожикистонлик машҳур хонанда Шабнами Сурайё билан ажойиб дуэт куйлади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Юлдуз Усмонова ва Шабнами Сурайё биргаликда “Taralla Dalli” номли қўшиқ ижод қилишди. Ушбу қувончли хабар билан Шабнами Сурайё ўзининг Instagram᾽даги саҳифасида ўртоқлашди.

“Ўзбек эстрадаси қироличаси ва примадоннаси, ҳурматли @yulduzibragimovnausmonova билан узоқ кутилган дуэт. Бундай ажойиб ижодкор шахс билан қўшиқ куйлаш мен учун шараф”, - дея ёзган Шабнам.

Қўшиқ маромига етказиб куйлаган. Икки тилда ижро этилган тарона барчага бирдек манзур бўлди. Фойдаланувчилар ўзларининг ижобий изоҳларини ёзиб қолдиришмоқда.

“Дуэтлигини билмаган одам қўшиқни икки тилда бир киши ижро этяпти деб ўйлайди, менимча. Негаки овозлари бир-бирларига росса ҳам мос тушган. Гап йўқ, зўр чиқибди. Омад ҳамдўстликка”, - дея ёзган мухлислардан бири.

Аввалроқ тожикистонлик хонанда Шабнами Сурайё Зоҳиршох Жўраев концертида иштирок этиб, у билан қўшиқ куйлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0