Жамият

Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради - британиялик олим тадқиқоти

CC0 / pixabay / Молодые люди целуются
Молодые люди целуются - Sputnik Ўзбекистон
Турмушга чиқмаган ва фарзандсиз аёллар жамиятда энг бахтли одамлар - профессори Пол Долан.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Турмушга чиқмаган ва фарзандсиз аёллар жамиятда энг бахтли одамлар экан, буни Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби профессори Пол Долан маълум қилди. "Известия" хабарига асосан.

Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади: олимлар энг самарали усулни аниқлади

Британиялик олим АҚШда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига асосан ушбу хулосага келган.

Тадқиқотда маълум бўлишича, турмушга чиққан аёлларнинг кўпчилиги турмуш ўртоғи ёнида бўлган пайтда, бахтли эканини айтишади.

Агар улар ёлғиз қолиб саволларга жавоб берганда, биринчи навбатда турмуш ва ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлардан шикоят қилишди.

Олим фикрига кўра, турмушга чиқмаган ва фарзандсиз аёллар айнан шунга ўхшаган муаммолар бўлмаганлиги туфайли улар бахтли.

Аммо оила қуриш - муваффақият белгиси ҳисобланган жамиятда унинг босими остида ёлғиз аёлларда бахтли бўлиш ҳиссини камайтиради.

Таъкидланишича, асосан оила қуришдан кўпроқ эркаклар фойда кўради, улар тўғри ҳаёт, камроқ хавф-хатарга тушиш ва кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади.

Аёллар эрга тегишдан камроқ фойда кўради, чунки уларда турли ташвишлар кўпаяди. Шу сабабли, олим ёлғиз аёллар турмушга чиққан аёлларга қараганда кўпроқ умр кўради деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала